...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонда тантанали кутиб олинди


17:53, 22.03.2017 Жамият
 6 055

Ўзбекистон ва Қозоғистон давлат байроқлари билан безатилган Остона халқаро аэропортида олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг таклифига биноан 22 март куни давлат ташрифи билан Остона шаҳрига келди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
 
Ўзбекистон ва Қозоғистон давлат байроқлари билан безатилган Остона халқаро аэропортида олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Тантанали кутиб олиш маросимидан кейин Ўзбекистон делегацияси ўзи учун ажратилган қароргоҳга йўл олди.
 
Ташрифнинг асосий воқеалари 23 мартга белгиланган. Олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилиниши, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилиши мўлжалланган.
Анвар Самадов
 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар