Ҳукуматлараро ваколатли вакиллар Кенгашини ташкил этиш тўғрисида англашув меморандуми имзоланди.
Шавкат Мирзиёев Сапар Исаковни Қирғизистон Респуликаси Бош вазири лавозимига тайинлангани билан табриклади.
Учрашув доирасида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Ўзбекистон Республикасининг чегараолди вилоятлари ҳокимлари ва Қирғизистон Республикаси ҳукуматининг чегараолди вилоятларидаги ваколатли вакиллари Кенгашини ташкил этиш тўғрисида англашув меморандуми имзоланди.
Аввалроқ, 25 август куни Қирғизистон Республикаси парламенти мамлакат президенти девонининг бошлиғи Сапар Исаковни Бош вазир лавозимига тасдиқлагани ҳақида хабар берган эдик.