“Манас” достони илк бор ўзбек тилида чоп этилди.
Кеча, 5 октябрь куни Тошкент шаҳрида икки мамлакат президентлари, делегациялар ва ОАВ иштирокида бўлиб ўтган брифингда Ўзбекистон Республикаси Президенти Қирғизистон Республикаси президентига ўзбек тилидаги “Манас” китобини тақдим этди. Ушбу китоб ўзбек тилида чоп этилган “Манас”нинг биринчи нусхаси экани таъкидланди.
Брифингда чегара постларининг очилиши, ҳудудлараро ҳамкорлик йўлга қўйилгани, транспорт алоқалари тикланиши масалалари муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, икки давлат ўртасида 12 та ҳужжат имзолангани айтиб ўтилди.
Алмазбек Атамбоев ўзининг 6 йиллик президентлик муддатида чегара масаласи, хавфсизлик муаммолари сабабли уйқусиз ўтказган тунлари ҳақида гапирди.