13 декабрь куни Украина томонининг ташаббуси билан икки давлат раҳбарларининг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Кеча, 13 декабрь куни Украина томонининг ташаббуси билан икки давлат раҳбарларининг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Украина Президенти Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ишончли ғалаба қозонгани билан самимий табриклади.
Президентлар турли соҳаларда Ўзбекистон билан Украина муносабатларининг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама этиб, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар.
Давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Украина ўртасидаги ўзаро манфаатли муносабатларни, аввало, савдо-иқтисодий соҳадаги алоқаларни кенгайтириш йўлида биргаликда ҳаракат қилишга, бунда икки давлатнинг мавжуд имкониятларини тўла ишга солишга келишиб олдилар.
Пётр Порошенко Шавкат Мирзиёевни ўзига қулай вақтда Украинага ташриф билан келишни таклиф этди.