...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев покистонлик ҳамкасбига ҳамдардлик билдирди


21:05, 18.02.2017 Жамият
 2 413

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси Президенти Мамнун Ҳусайнга ва дўст Покистон халқига чуқур таъзия изҳор этди.

16 февраль куни Покистоннинг жанубий Синд провинциясида йирик теракт содир этилгани, ибодатхоналардан бирида худкуш-террорчи ўзини ўзи портлатиб юборгани, бунинг оқибатида 72 киши ҳалок бўлгани, 250 киши тан жароҳати олгани ҳақида хабар қилган эдик.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси Президенти Мамнун Ҳусайнга ва дўст Покистон халқига Синд музофотининг Сехван-Чариф шаҳрида содир этилган террорчилик хуружи оқибатида кўплаб инсонларнинг нобуд бўлгани муносабати билан чуқур таъзия изҳор этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.  
 
Давлат раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик сўзларини етказди ҳамда жароҳат олганларнинг тез орада соғайиб кетишини тилади. 
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Покистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар