Қозоғистонда қор кўчкиси оқибатида етти нафар ҳарбий ҳалок бўлди. Ҳукуматда комиссия тузилиб, тергов бошланди.
Гап шундаки, кеча Жамбил вилоятида ҳарбий тайёргарлик кўраётган хизматчилар машқ қилаётган пайтда, қор кўчкиси юз берган. Натижада етти кишининг жасади воқеа жойидан топилди. Республика Мудофаа вазири Сакен Жасузаков Жамбилдаги 91768 ҳарбий қисм хизматчилари ҳалок бўлгани муносабати билан уларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирган. Бугун тергов ишларини олиб бориш учун шахсан вазирнинг ўзи ҳукумат комиссиясига раҳбарлик қилмоқда.
Мамлакат Бош вазири Бакитжон Сагинтаев воқеани тергов қилишни ўз назоратига олди. Манбада айтилишича, айрим ҳарбийларнинг ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндашгани туфайли хизматчилар ҳалок бўлган.