...
МЕНЮ
ONLINE TV

Гранада таркибида 11 мамлакат футболчиси билан майдонга тушди


20:41, 18.02.2017 Спорт
 2 207

Испаниянинг Гранада жамоаси таркибида 11 мамлакат вакиллари билан йирик ғалабага эришди.

Испания Ла лига чемпионатининг аутсайдери мақомида турган “Гранада” футбол жамоаси 11 давлатдан таркиб топган ўйинчилардан билан  майдонга тушган илк жамоага айланди.
 
Бу воқеа кеча, 17 февраль куни “Гранада”-“Бетис” учрашувида кузатилди. Таркибида Мексика, Франция, Уругвай, Исландия, Камерун, Испания, Нигерия, Марокаш, Бразилия, Гана ҳамда Колумбия давлатларининг фуқароси ҳисобланган футболчилар билан майдонга тушган жамоа учрашувда йирик ғалабага эришди.
 
Чемпионатнинг қуйи поғонасини банд қилган Гранадага 23 тур мобайнида Адриан Рамос дубл нишони, Перейра ва Гонсалеснинг тўпни дарвозага аниқ йўллагани учрашув сўнггида майдон эгаларига уч очко олиб келди. Ўйин мезбонлар фойдасига 4:1 ҳисобида якунланди. Мағлубиятга учраган “Бетис” жамоаси 24 очко билан Ла лигада 13-ўринда бормоқда.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Гранада Бетис 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!