...
МЕНЮ
ONLINE TV

Роналдо: “Мабодо “Реал”га ҳужумчи керак бўлса, мен тайёрман!”


14:35, 22.09.2017 Спорт
 3 778

Роналдо 2002–2007 йиллар давомида “Реал” таркибида 127 та ўйин ўтказиб, уларнинг 83 тасида рақиблар дарвозасига тўп киритган.

Мадриднинг “Реал” клуби собиқ футболчиси Роналдо айни дамда жамоага марказий ҳужумчи керак эмас, деб ҳисобламоқда.
 
Ўз вақтида “Реал”даги ёрқин ўйинлари билан мухлислар қалбидан жой олган бразилиялик футболчи агарда “Реал” ҳужумчига эҳтиёж сезса, ўз хизматларини таклиф этишини билдириб ўтди.
 
“Реал”га сўнгги йилларда барча мусобақаларда ўзини кўрсата олди, улар қандайдир муаммоларга йўлиқишди деб айта олмайман. “Қироллик клуби” футболчилари нималарга қодир эканликларини бутун дунёга кўрсатиб қўйишди.
 
Ўтган мавсумда ўзларининг фаол ҳаракатлари эвазига Испания чемпионати ҳамда Европа Чемпионлар Лигаси  бош совринларига эга чиқишди. Мавсум энди бошланди. Ҳозирча класс ва қобилият бобида “Реал”га ҳеч қандай эътироз йўқ.
 
“Реал”даги кўп футболчилар гол уришга мойилдир. Улар жуда ҳам кам муаммоларга учрашади. Агарда марказий ҳужумчига эҳтиёж сезилса, ўзимнинг жисмоний ҳолатимни мустаҳкамлаб, таркибга қайтаман”, дейди Роналдо.
 
Маълумот учун, Роналдо 2002–2007 йиллар давомида “Реал” таркибида 127 та ўйин ўтказиб, уларнинг 83 тасида рақиблар дарвозасига тўп киритган.
 
Эслатиб ўтамиз, “қироллик клуби” Испания чемпионатининг сўнгги 5-турида ўз майдони “Сантьяго Бернабеу”да ўртамиёна жамоа “Бетис”га ютқазиб қўйганди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Роналдо Бетис Реал 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!