Мадридликларда “ПСЖ”га қарши ўйин олдидан жиддий муаммо борлиги ҳақида аввалроқ, айтиб ўтгандик.
“Қироллик клуби” бош мураббийи Зинеддин Зидан мазкур учрашувда майдонга тушиши мумкин бўлган 19 нафар футболчи рўйхатини эълон қилди.
Рўйхатга аввал хабар бериб ўтганимиздек, германиялик ярим ҳимоячи Тони Кросс жароҳати сабаб киритилмади.
Қуйида улар билан танишишингиз мумкин:
Дарвозабонлар: Навас, Касилья, Лука Зидан.
Ҳимоячилар: Карвахаль, Рамос, Варан, Начо, Марсело, Тео Эрнандес.
Ярим ҳимоячилар: Модрич, Касемиро, Асенсио, Иско, Ковачич, Себальос.
Ҳужумчилар: Роналду, Бензема, Гарет Бэйл, Лукас Васкес.
Маълумот учун, “Бетис” – “Реал” учрашуви 19 февраль кунига ўтар кечаси Тошкент вақти билан 00:45 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, “қироллик клуби”ни 7 март куни “ПСЖ” жамоасига қарши жиддий учрашув кутиб турибди.
Мадридликларнинг асосий рақиблари “Барселона” эса кеча, сафар ўйинида “Эйбар”ни ишончли тарзда мағлубиятга учратганди.