...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Покистон президентига таъзия билдирди


10:58, 08.02.2017 Жамият
 2 041

Мамлакат раҳбари Покистонда юз берган табиий офат натижасида ҳалок бўлганлар яқинларига ҳамдардлик билдирди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси Президенти Мамнун Ҳусайнга мамлакатда содир бўлган қор кўчкилари туфайли инсонларнинг қурбон бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан чуқур таъзия изҳор этилган мактуб йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Давлат  раҳбари табиий офат натижасида ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик сўзларини етказиб қўйишни сўраган.
 
Маълумот учун, 5 февралдан 6 февралга ўтар кечаси Покистоннинг Афғонистонга чегарадош Читрал округида қор кўчкиси қайд этилган. Натижада 13 нафар Покистон фуқароси ҳалок бўлган.  Читрал округи бошқарув нозири, Шабаб Аҳмад маълумотига кўра, Чашма Ғарам ҳудудларидан 19 киши оғир тан жароҳат олган. 
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Покистон Ҳамдардлик Таъзия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар