Шавкат Мирзиёев Яшнобод тумани ҳокимига ўқув даргоҳини қайта таъмирлаш учун 500 миллион сўм ажратишга фармон берди.
Шунингдек, Мирзиёев бундан 5 йил аввал борган мактабга ҳам ташриф буюриб, у ердаги шарт-шароитлар билан танишди. Чунончи, ўша вақтда мактабнинг айрим синф хоналарига ҳатто кириш эшиклари ҳам ўрнатилмаганди.
Мактаб директори 5 йил ичида мактабда катта ўзгаришлар бўлгани туфайли ўқувчилар сони кўпайганини таъкидлади. Аммо Шавкат Мирзиёев мактаб биноси ҳали-ҳануз таъмирга муҳтожлигини кўриб, Яшнобод тумани ҳокимига ўқув даргоҳини қайта таъмирлаш учун 500 миллион сўм ажратишга фармон берди.
Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев мактаб жамоасига 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига атаб “Афросиёб” электропоездларидан Тошкент-Самарқанд-Бухоро йўналишида бепул чипталар тарқатишини ҳам таъкидлади.