...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев ўзи борган мактаб жамоасига “Афросиёб” поездлари учун бепул чипталар ҳадя қилди


13:22, 08.05.2017 Жамият
 6 395

Шавкат Мирзиёев Яшнобод тумани ҳокимига ўқув даргоҳини қайта таъмирлаш учун 500 миллион сўм ажратишга фармон берди.

Жорий йилнинг 6 май куни Яшнободга ташриф буюрган Президент Шавкат Мирзиёев тумандаги раҳбарлар ва фаоллар билан ҳам учрашув ўтказди.
 
Шунингдек, Мирзиёев бундан 5 йил аввал борган мактабга ҳам ташриф буюриб, у ердаги шарт-шароитлар билан танишди. Чунончи, ўша вақтда мактабнинг айрим синф хоналарига ҳатто кириш эшиклари ҳам ўрнатилмаганди.
 
Мактаб директори 5 йил ичида мактабда катта ўзгаришлар бўлгани туфайли ўқувчилар сони кўпайганини таъкидлади. Аммо Шавкат Мирзиёев мактаб биноси ҳали-ҳануз таъмирга муҳтожлигини кўриб, Яшнобод тумани ҳокимига ўқув даргоҳини қайта таъмирлаш учун 500 миллион сўм ажратишга фармон берди.
 
Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев мактаб жамоасига 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига атаб “Афросиёб” электропоездларидан Тошкент-Самарқанд-Бухоро йўналишида бепул чипталар тарқатишини ҳам таъкидлади.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Яшнобод Афросиёб 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар