...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев: Одамларимиз ҳамиша ҳам меҳнатига яраша даромад олмаган


16:40, 22.06.2017 Жамият
 4 075

Ушбу лойиҳа тўла ишга тушгач, 250 киши иш билан таъминланади.

Президент Фарғона туманидаги “Миндонобод агросаноат” агрофирмасига ташриф буюриб, вилоят қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
 
“Миндонобод агросаноат” агрофирмаси узумчиликка ихтисослашган бўлиб, 720 гектарга саноатбоп узум навлари экилган. Корхона йилига 5 минг тонна маҳсулот етиштириш, 3 минг тонна узумни бирламчи қайта ишлаш, 650 минг тонна брикет ишлаб чиқариш қувватига эга. Бунинг учун 89 киши доимий, 300 дан ортиқ киши мавсумий ишга жалб этилган. Токзорларни парваришлашда томчилатиб суғориш технологиясидан фойдаланилади.
 
Агрофирма томонидан мавжуд токзорларни минг гектарга етказиш орқали йилига 15 минг тонна узум етиштириш, 1 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотни экспортга йўналтириш кўзда тутилмоқда. Натижада 450 минг туп ток қаламчаси ўтқазилиб, Хитойнинг қуёш энергиясида ишлайдиган суғориш тизимлари ўрнатилади.
 
Ушбу лойиҳа тўла ишга тушгач, 250 киши иш билан таъминланади.
 
Давлат раҳбари кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик учун барча йўллар очилганини, куни кеча эълон қилинган “Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор соҳа вакилларининг янада самарали фаолият юритиши учун кенг имконият яратишга қаратилганини таъкидлади.
 
“Фарғона вилоятида тадбиркорлик илмини эгаллаган уддабурон ишбилармонлар кўп. Аммо одамларимиз ҳамиша ҳам меҳнатига яраша даромад олмаган. Бу адолатсизликка чек қўймоқ зарур. Янги қарор билан яратилаётган имтиёзлар уларнинг қилаётган ишидан манфаат топишига, ўзи, оиласи ва жамият учун фойда келтиришига, фаровон ҳаётга эришишига, уйлар қуриб, фарзандларининг орзу-ҳавасини кўришига хизмат қилади”, деди Шавкат Мирзиёев.
Бобур Жалолов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Фарғона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар