Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевга ҳамдардлик мактубини йўллади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевга Жамбил вилоятида қор кўчкилари оқибатида инсонларнинг ҳалок бўлгани муносабати билан самимий ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мактубда Ўзбекистон раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатланганларга ҳамдардлик ва далда сўзларини етказишни сўраган.