...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сингапурда “Ўзбекистон ҳаво йўлари” ҳақида веб-сайт очилди


14:38, 19.02.2017 Олам
 2 283

Ҳар бир бўлим Ўзбекистоннинг туристик жозибадорлигини акс эттирувчи ёрқин фотосуратлар билан бойитилган.

Сингапурда Ўзбекистон ва “Ўзбекистон ҳаво йўлари” Миллий авиакомпанияси ҳақидаги махсус веб-саҳифа – “Flyuzbek.com” ишга туширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Интернет-манбада Ўзбекистон, унинг маданияти, тарихи, анъаналари, меъморчилиги, табиати, миллий таомлари ҳамда шаҳарлари ва минтақалари тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилган.
 
Ҳар бир бўлим Ўзбекистоннинг туристик жозибадорлигини акс эттирувчи ёрқин фотосуратлар билан бойитилган.
 
Портал орқали “Ўзбекистон ҳаво йўлари” МАК самолётларининг учиш харитаси, авиачипталарни сотиб олишда таклиф қилинадиган қулайликлар тўғрисидаги маълумотларга эга бўлиш, шунингдек МАКнинг Сингапурдаги бош агенти “Aeeroworld Aviation”га Сингапур, Малайзия ва Индонезия ҳудудларида зарур ёрдам олиш учун мурожаат қилиш мумкин.

Теглар:Сингапур Ўзбекистон ҳаво йўллари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!