...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев навбатдаги таъзия мактубини Покистонга йўллади


11:27, 26.07.2017 Жамият
 2 288

24 июль куни Покистоннинг Лаҳор шаҳрида юз берган кучли портлаш натижасида 26 киши ҳалок бўлди, ундан ташқари яна 57 киши жиддий жароҳатланди.

Бироз аввал, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистоннинг Қобул шаҳрида амалга оширилган теракт муносабати билан Президент Ашраф Ғанига таъзия билдирган эди. Шавкат Мирзиёевнинг навбатдаги таъзия мактуби Покистон Республикаси Президенти Мамнун Ҳусайнга йўлланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
“Покистоннинг Лаҳор шаҳрида содир этилган портлаш оқибатида кўплаб бегуноҳ инсонларнинг қурбон бўлгани ва оғир жароҳат олгани ҳақидаги хабар бизни қаттиқ қайғуга солди.
 
Ушбу аянчли воқеа муносабати билан, Сиз Жаноби Олийларига ва Сиз орқали бутун Покистон халқига чуқур таъзия изҳор этамиз. Қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик туйғуларимизни етказиб қўйишингизни сўраймиз. Жароҳат олганларни эса тез фурсатларда соғайиб кетишини тилаймиз”, дейилади Мирзиёевнинг мактубида.
 
Эслатиб ўтамиз, 24 июль куни Покистоннинг Лаҳор шаҳрида юз берган кучли портлаш натижасида 26 киши ҳалок бўлди, ундан ташқари яна 57 киши жиддий жароҳатланди. ​
 
Ҳудкуш-террорчи томонидан амалга оширилган терактда 8 нафар полиция ходими ҳам ҳалок бўлган.
 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Покистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар