...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев наманганлик сайловчилар билан учрашув ўтказди


11:10, 03.11.2016 Жамият
 3 695

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Андижон ва Фарғонадаги учрашувлардан сўнг, Наманган вилоятига ташриф буюрди.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев 1 ноябрь куни Андижон ва Фарғона вилоятлари сайловчилари билан учрашув ўтказган эди. Номзод 2 ноябрь куни Наманган вилояти сайловчилари билан учрашди.

Учрашувни ЎзЛиДеПнинг Наманган вилояти кенгаши раиси С.Мўминов очди.

Йиғилиш аввалида Биринчи Президентимиз Ислом Каримов хотираси ёд этилди. Ислом Каримов раҳнамолигида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар туфайли мамлакатимизнинг барча ҳудудлари қатори Наманган вилояти ҳам изчил ривожланмоқда. Саноат тармоқлари кенгайиб, туманларда янги замонавий корхоналар ишга туширилмоқда. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари кенг қўллаб-қувватланаётгани самарасида уларнинг вилоят иқтисодиётидаги салмоғи тобора ортмоқда. Янги уй-жой ва ижтимоий объектлар бунёд этилиб, шаҳару қишлоқлар қиёфаси тубдан ўзгариб бормоқда.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев ўз сайловолди дастури юзасидан нутқ сўзлади. 

Дастурда давлат ва жамият бошқаруви тизимини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ этиш, иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, макроиқтисодий барқарорлик ва изчил ўсиш суръатларини таъминлаш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, мамлакатимиздаги тинчлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, хусусий мулк ва тадбиркорлик ривожи йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш, ҳудудларни комплекс ва изчил ривожлантириш, халқимиз ҳаёт сифати ва фаровонлигини юксалтириш каби муҳим масалаларга алоҳида эътибор қаратилган.

Учрашувда видеоконференция орқали Наманган шаҳри ва барча туман марказларида йиғилган сайловчилар иштирок этди. 

Меҳнат фахрийси Ш.Нуриддинов, “Афрўз Камол Наби” масъулияти чекланган жамиятининг тижорат ишлари бўйича директори С.Нўъмонов, “Истиқлол текстиль дизайн” масъулияти чекланган жамияти директори Б.Умаров, Наманган вилояти қирғиз миллий маданий маркази раиси М.Истамқулова, “Имрон текстиль групп” хусусий корхонаси раҳбари И.Қутфиддинов, меҳнат фахрийси И.Бўстонов, Поп туманидаги 29-мактаб ўқитувчиси З.Ҳайдарова, Чуст тумани ҳокими ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Бозорова, Косонсой туманидаги “Қўқимбой” қишлоқ фуқаролар йиғини раиси С.Қосимова ва бошқалар дастурда белгиланган вазифалар мамлакатимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлигига хизмат қилишини таъкидлади. Президент сайловига тайёргарлик, уни ўтказиш билан боғлиқ жараёнлар миллий қонунчилигимиз ва халқаро демократик тамойилларга тўла мос равишда ўтаётганини қайд этди. Сайловчиларни 4 декабрь куни бўладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этишга чақирди.
 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Сайловолди учрашув Президент сайлови 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар