Ташриф 4-5 апрель кунларига белгиланган.
Бугун, 4 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Москвага учиб кетди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Ташриф 4-5 апрель кунларига белгиланган. Россия раҳбарияти билан учрашув ва музокараларда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли масалалар, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, илмий-техник, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари атрофлича муҳокама қилинади.
Ташриф давомида мамлакатимиз раҳбари ва Россия Федерацияси Президенти сиёсат, савдо-иқтисодий, инвестицион, ҳарбий-техника, миграция масалалари, туризм ва соғлиқни сақлаш соҳаларида 55 та ҳужжатни имзолаши кутилмоқда. Бу келишувларнинг умумий қиймати 16 миллиард долларга тенг.

Сумбула