...
МЕНЮ
ONLINE TV

Санкт-Петербургдаги терактда Ўзбекистон фуқароси жабрланди


16:38, 04.04.2017 Олам
 6 242

Теракт натижасида жабрланганларнинг 3 нафари хориж, қолганлари эса Россиянинг 17 та туманлари фуқаролари бўлишган.

3 апрель куни Санкт-Петербург метросида юз берган теракт 70дан ортиқ кишининг жароҳатланишига ва 14 кишининг қурбон бўлишига олиб келди. Мазкур воқеа оқибатида яраланганлар шифохонага етказилгани ва уларнинг рўйхати Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ахборот хизмати томонидан эълон қилингани ҳақида хабар берган эдик.
 
Тахмин қилганимиздек, шифохонадаги жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқароси ҳам бўлган. Бу ҳақда шаҳар губернатори Георгий Полтавченко маълум қилди. Унинг сўзларига қараганда, теракт натижасида 3 нафар хориж фуқаролари ва Россиянинг 17 та туманлари фуқаролари жабрланишган.
 
3 нафар хорижлик эса Тожикистон, Белоруссия ва Ўзбекистон фуқаролари эканлиги айтилмоқда.
 
Айни вақтда Санкт-Петербург шаҳри ва метрода хавфсизлик чоралари кучайтирилган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Теракт Санкт-Петербург 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!