Президент Қўчқоровдан янги бюджет лойиҳасини кутаётганини айтди.
Яна бир бор айтаман: парламент халқнинг дарди ва муаммоларини ҳал этадиган, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқаришга кўмаклашадиган “тафаккур маркази” вазифасини бажариши зарур.
Шунингдек, Президент Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Жамшид Қўчқоров томонидан куни кеча сенаторлар эътиборига тақдим этилган Давлат бюджети лойиҳаси алоҳида тўхталди.
Давлат раҳбари Давлат бюджети лойиҳаси ҳар томонлама чуқур ўрганиб чиқилмас экан, унга қўл қўймаслигини маълум қилди.
Қўчқоровдан эса янги бюджети лойиҳасини кутаётганини, бу масалани шу кунларда алоҳида кўриб чиқишини айтди.