Шавкат Мирзиёев зилзиладан талофат кўрган Мексика Қўшма Штатлари халқи ва президентига ҳамдардлик билдирди.
ТИВ Матбуот хизмати хабарида, Ўзбекистон Республикаси Президенти мактубида Мексикадаги талофатли зилзила оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ҳақидаги хабар ўзбекистонликларни чуқур қайғуга солгани айтилган.
Шавкат Мирзиёев Мексика халқига, шунингдек, нобуд бўлганларнинг оила аъзолари, уларнинг яқинлари ва жароҳатланганларга самимий ҳамдардлик ва далда сўзларини йўллаган.
Маълумот учун, 19 сентябрь куни Мексикада 7,1 магнитудали кучли зилзила содир бўлган. Табиий офат 250 кишининг қурбон бўлишига сабаб бўлган эди.