Президент Шавкат Мирзиёев фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 73 йиллиги муносабати билан мамлакат раҳбарларини табриклади.
Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни билан, Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 73 йиллиги билан барча фахрийлар ва бутун халқимизни табриклаган эди.
Аввалроқ, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Ўзбекистон, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдавия, Тожикистон, Абхазия, Жанубий Осетия раҳбарларига, шунингдек, Грузия ва Украина халқини “Улуғ ватан уруши”да эришилган ғалабанинг 73 йиллиги билан табриклаган эди.