Бутун жаҳонда ислом динига эътиқод қилувчи 1,6 миллиард аҳоли истиқомат қилади, шундан қарийб 150 миллиони ҳар йили саёҳатга чиқади.
Ўзбекистонга шу кеча кундузда кириб келаётган “ҳалол” ёрлиқли озиқ-овқат маҳсулотлари ва хизматларга қизиқиш кун сайин ортиб бормоқда. Яқин-яқиндан минтақамизда туризм соҳасида ҳам “Ҳалол туризм” атамаси қўлланила бошлади.
Бутун жаҳонда ислом динига эътиқод қилувчи 1,6 миллиард аҳоли истиқомат қилади, шундан қарийб 150 миллиони ҳар йили саёҳатга чиқади.
“Ҳалол туризм” – бу оилавий ҳордиқ чиқариш, ҳамёнбоп турар жойларда тунаб, сифатли, озода овқатланиш шохобчаларида таомланиш. Камчиқимликни хуш кўрувчи ва исрофдан ўзини тиядиган кишилар учун яратилган хизматдир.
Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантириш, айниқса, зиёрат туризми салоҳиятини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қарори билан 7 мамлакат фуқаролари учун виза тизимининг бекор қилиниши Ўзбекистонга бўлган қизиқишни янада оширди.
Ўзбекистон раҳбари ўз чиқишларида бир неча бор туризмни ривожлантириш борасида Туркия амалиётидан фойдаланиш ҳақида гапирган эди. Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг 2018 йил 29-30 апрель – 1 май кунлари Ўзбекистонга амалга оширган ташрифи давомида ҳам бу масалага алоҳида тўхталинди.
2017 йилда “Ҳалол туризм” бўйича “Crescent Rating” ташкилоти томонидан тузилган рейтингда Ўзбекистон 28-поғонани эгаллаган. Биринчи ўнталикдан эса Малайзия, Индонезия, Марокаш ва Туркия мамлакатлари ўрин олган.
Ҳам тарихий, ҳам тил ва маданият жиҳатидан Ўзбекистонга энг яқин мамлакат Туркиядир. Шу боис йилига минглаб ўзбекистонлик сайёҳлар бу кўҳна мамлакатга сафар уюштирадилар. Туркияда туризм минтақадаги бошқа давлатларга қараганда анча ривожланган, айниқса, “ҳалол туризм”.
40 йилдан буён нафақат Туркия, балки дунёнинг турли мамлакатларида кўплаб соҳаларда йирик лойиҳаларни амалга ошириб келаётган “Ortadogu Grup” компанияси “Ҳалол туризм” стандартларига тўла жавоб берадиган “Wome Deluxe” оилавий меҳмонхонаси ва “Nisantasi” шифохонаси хизматлари билан тилга тушган.
Хўш, нега айнан “Wome Deluxe” меҳмонхонаси? Анталия шаҳрида жойлашган меҳмонхона ва шифохонада юқорида санаб ўтилган жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилади. Ушбу меҳмонхона 2015 йилда бунёд этилган бўлиб, Туркияда “ҳалол туризм” стандартларига жавоб берувчи биринчи меҳмонхона сифатида эътироф этилган. Меҳмонхона биргина 2017 йилнинг 365 куни давомида танаффуссиз 255 минг кишига хизмат кўрсатган.
Унда эркаклар ва аёллар учун алоҳида ҳовузлар, оилавий ҳордиқ чиқариш объектлари, болалар учун ўйингоҳлар, мавжуд ва бу амалиётни Ўзбекистонда қўллаш мамлакат туризми учун катта фойда келтиради. Ўзбекистонга бўлаётган қизиқиш, сайёҳлар оқимининг асосий қисми мусулмон мамлакатлариданлигини ҳисобга олсак, “ҳалол туризм”ни ривожлантириш мамлакатнинг келгусидаги туризм салоҳияти учун муҳим аҳамиятга эга.
– Президентлар Ражаб Тойиб Эрдўған ва Шавкат Мирзиёев ўртасида куни кеча ўтказилган учрашувлар икки мамлакат ўртасидаги муносабатларда янги саҳифа очди. Қардошлик алоқаларини янада мустаҳкамлади. Ўзбекистонликлар Туркия шаҳарлари Истанбул, Анталия ва Бодрумни қанчалик яхши кўрсалар, Туркияда ҳам Самарқанд, Бухоро ва Хива каби шаҳарларингизни севувчилар миллионлаб топилади. Биз Ўзбекистонни отаюртимиз деб биламиз ва унинг туризм соҳасида ҳам ривожланишига ўз ҳиссамизни қўшиш истагимиз бор. Шу боис Ўзбекистонга шунчаки йиғилиш ўтказгани эмас, балки ўз амалиётимизни таништиргани, тажриба алмашгани келдик, – “Ortadogu Grup” компанияси вакили Масуд Мендерес Карабоға.
“Radisson Blu Hotel Tashkent” меҳмонхонасида бўлиб ўтган тақдимотда ҳам Туркия, хусусан, “ҳалол туризм” йўналишида фаолият юритаётган “Wome Deluxe” оилавий меҳмонхонаси ва “Nisantasi” шифохонасининг фаолияти ўрнак сифатида кўрсатилиб, Ўзбекистонлик туроператорлар ва туризм соҳаси мутхассисларига бу борада керакли маслаҳатлар, тавсиялар берилди. Ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилди. Ўзбекистонда ҳам ушбу йўналишда фаолият юритадиган меҳмонхоналарни очиш бўйича иш олиб борилаётгани айтилди.