...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев матбуот анжуманида рус халқига ўзбекчалаб “Раҳмат” айтди (видео)


18:38, 05.04.2017 Жамият
 9 765

Президентлар музокаралар якунига бағишланган матбуот анжуманида иштирок этдилар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида музокараларни давом эттирдилар.
 
Унда савдо-иқтисодиёт, нефть-кимё, транспорт коммуникациялари, қишлоқ хўжалиги, маданият, туризм, меҳнат мигрантларига муносиб шароитлар яратиш ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
 
Шундан сўнг Президентлар музокаралар якунига бағишланган матбуот анжуманида иштирок этдилар. Шунингдек, Икки давлат ўзаро ҳужжат алмашинуви маросимини ҳам ўтказишди.

Ташриф асносида Ўзбекистон ва Россия тараққиётига, икки мамлакат халқларининг фаровонлигини янада юксалтиришга, давлатларимиз ўртасида ҳамкорликни янги босқичга кўтаришга хизмат қиладиган 50 дан ортиқ келишувлар ва ҳужжатлар имзоланди.
 
Шавкат Мирзиёев матбуот анжуманидаги ўз нутқини барча рус халқи ва ОАВ вакилларига ўзбек тилида “Катта раҳмат!”, дея якунлади.

Теглар:Шавкат Мирзиёев Владимир Путин Россия Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар