Футбол бўйича Ўзбекистон Биринчи лигасида иштирок этаётган “Ғаллакор” жамоасининг ўйинчилари автоҳалокатга учради.
“Нохуш хабар олдим: “Ғаллакор” жамоасида тўп сураётган самарқандлик футболчи укаларимиз Нурбек Сафаров ва Теҳрон қайтишда автоҳалокатга учрабди... Теҳрон вафот этибди, Нурбек кома ҳолатида...”, дейилади хабарда.
Футболчилар 4 апрель куни Ғаллаоролда бўлиб ўтган Фарғонанинг “Истиқлол” клубига қарши ўйиндан 1:0 ҳисобида мағлубиятга учраб, автомашинада Самарқандга уйларига қайтаётган бўлган.
Таҳририятимиз номидан марҳумнинг яқинларига чуқур ҳамдардлигимизни билдирамиз. Жароҳатланган футболчиларнинг эса соғайиб кетишига тилакдошмиз.