...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев мартда расмий ташриф билан Қозоғистонга боради


13:23, 23.02.2017 Жамият
 2 971

Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга ташрифи ҳақида гапирди.

Бугун, 23 февраль куни Тошкент шаҳридаги Халқаро ҳамкорлик марказида Ўзбекистон-Қозоғистон ҳукуматлараро комиссия йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари-“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқарув раиси Очилбой Раматов иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев шу йилнинг март ойида расмий ташриф билан Қозоғистон Республикасига боришини маълум қилди.
 
Мазкур йиғилишда Қозоғистон делегациясига Бош вазир ўринбосари Асқар Мамин бошчилик қилмоқда. У Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги муносабатлар, ҳамкорлик жадал ривожланаётгани ва комиссиянинг навбатдаги йиғилиши кўп қирралиги ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмати қилиши ҳақида гапирди.
 
Ўзбекистон-Қозоғистон ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ҳақида батафсил келгуси мақолаларда ўқишингиз мумкин. 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Қозоғистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар