...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик 10 ёшли қизалоқ Дима Билан, Нюша ва Валерий Меладзени лол қолдирди


13:00, 23.02.2017 Шоу-бизнес
 8 943

22 февраль куни намойиш этилган “Голос. Дети” лойиҳасида Милана Пак ҳам иштирок этиб, томошабинларнинг олқишларига сазовор бўлди.

Россияда ҳаваскор қўшиқчилар ўртасида ўтказиладиган йирик “Голос” лойиҳасидан хабарингиз бор. Бу лойиҳа бир неча йиллардан буён мухлисларнинг севимли кўрсатувига айланишга улгурган. Лойиҳанинг болалар ўртасидаги танлови ҳам ўтказиб келинади. “Голос. Дети” мусиқий танловида шу вақтгача бир неча ўзбекистонлик болалар иштирок этган. Эндиликда уларнинг қатори яна бир кичик ижрочи билан тўлди.
 
22 февраль куни намойиш этилган “Голос. Дети” лойиҳасида 10 ёшли Милана Пак ҳам иштирок этиб, томошабинларнинг олқишларига сазовор бўлди. У Деми Ловатонинг “Stone Cold” қўшиғини қойилмақом тарзда ижро этиб, ҳакамларнинг ҳам эътирофига сазовор бўлди.
 
Милана қўшиқ куйлашни бошлагандан бир неча сониялар ўтибоқ, Дима Билан унинг ижросидан руҳланиб, дарҳол зарур тугмани босган ҳолда Милана томонга қаради. Қўшиқ тугагандан сўнг, ҳакамлар қаторида бўлган хонанда Нюша ва Валерий Меладзе ҳам унинг иқтидорига тан беришганини уларнинг ҳис-ҳаяжонидан сезиш қийин эмас эди.
 
Милана 10 ёшда ва Тошкентдан эканлигини айтганида, ҳакамлар ҳайратланишди. Кичик ёшдаги қизалоқ катта истеъдоди билан уларни лол қолдира олди.
 
Милана Пак Ўзбекистондаги болаларнинг мусиқий танлови ҳисобланган “Юлдузча” лойиҳасида ҳам иштирок этиб, ғолибликка эришган эди. Россиянинг “Голос. Дети” лойиҳасининг 4-мавсумида ҳам Миланага омад тилаймиз.
 
Қуйидаги видео орқали Милана Пакнинг 22 февралда ўтказилган “Голос. Дети” лойиҳасидаги иштирокини томоша қилишингиз мумкин. 
 
Дурдона Расулова

Теглар:Дима Билан Нюша Валерий Меладзе Голос Дети 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Шахноза
17:02 13.03.2017

гап бўлиши мумкинмас !!!! Қоил!!!!


Жулдыз
19:19 23.02.2017

Классно поет. Умница



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!