...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев кузда Ҳиндистонга боради


11:03, 29.03.2018 Жамият
 1 934

Кеча Абдулазиз Комилов Ҳиндистон Республикаси Давлат ташқи ишлар вазири Мобашер Жавед Акбар билан учрашди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг куз фаслида Ҳиндистонга расмий ташриф билан боради. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Унг кўра, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов кеча, 28 март куни Афғонистон бўйича “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этган Ҳиндистон Республикаси Давлат ташқи ишлар вазири Мобашер Жавед Акбар билан учрашди.
 
Учрашув аввалида Мобашер Жавед Акбар Ҳиндистон делегацияси номидан Ўзбекистон Ҳукуматини Афғонистон тинчлик жараёни ва минтақамиз учун Тошкент форумининг муҳим якунлари билан табриклади.


 
Конференцияда БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзолари, халқаро ва минтақавий тузилмалар ҳамда Афғонистонга қўшни давлатларнинг юқори даражали делегациялари йиғилганлиги қайд этиб ўтилди.
 
Учрашувда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил кузига режалаштирилган Ҳиндистонга расмий ташрифига тайёргарликнинг амалий жиҳатлари ва олий даражада бўлажак музокаралар кун тартибига асосий эътибор қаратилди.
 
Суҳбат чоғида икки ва кўп томонлама шакллардаги Ўзбекистон-Ҳиндистон ҳамкорлигининг бошқа масалалари муҳокама қилинди. Музокараларда Ҳиндистон Элчиси Винод Кумар ҳам иштирок этди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар