Коврак халқ табобатида кенг қўлланиб келинади.
Президент Шавкат Мирзиёев ушбу ташриф давомида коврак етиштирувчилар ассоциациясини тузиш таклифини ўртага ташлади.
Коврак ўсимлиги томир тортиши, ўпка сили, ўлат, захм, кўк йўтал, тиш оғриғи, асаб ва бошқа касалликларни даволовчи, инсонга қувват берувчи, балғам кўчирувчи доривор ўсимлик. Халқ табобатида кенг қўлланиб келинади.
Бу ўсимлик республикамизнинг Тошкент, Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанд, Жиззах, Навоий, Бухоро ҳамда Қорақалпоғистон республикаси ҳудудларида қумли чўллар, адирлар, тоғлар ва тоғолди яланглиқларда, соф тупроқли ерларда ўсади.