У аёлларнинг ёнига бориб, улар билан илиқ суҳбат қурди, нонларидан таътиб кўрди.
Президент Шавкат Мирзиёев Термиз туманидаги "Inter Silk Pro" қўшма корхонасига қарашли инновацион пиллахона фаолияти билан танишиб чиқаётиб, пиллахона ёнида нон пишираётган новвой аёлларни ҳам кўздан қочирмади. У аёлларнинг ёнига бориб, улар билан илиқ суҳбат қурди, нонларидан таътиб кўрди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг самимияти унинг оддийлигида, халқнинг ёнида эканлигида. Халқ бугун Президентига ҳар қачонгидан кўпроқ суянади, ўз дардини у билан баҳам кўра олади.
Шавкат Мирзиёев ўтган йилнинг 10-11 февраль кунлари Сурхондарёга қилган ташрифи давомида Ангор туманидаги Занг гиламбоб қишлоғида Шоди бобо ва Саломат момо Хушбоқовлар хонадонида меҳмон бўлган эди. Қизиқ, Президентнинг бугунги ташриф баҳонасида яна қайси манзилларга йўли тушаркин.