...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев кимё саноатини ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди


19:21, 16.10.2018 Жамият
 2 035

Тармоқни ривожлантириш учун замонавий ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш зарурлиги таъкидланган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 октябрь куни кимё саноатини жадал ривожлантириш, тармоққа хорижий инвестиция ва замонавий технологияларни жалб қилиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
 
Йиғилишда тармоқдаги камчиликларни бартараф этиш ва кимё саноатини янада ривожлантириш юзасидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар муҳокама қилинган.
 
Тармоқни ривожлантириш учун янги замонавий ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш зарурлиги таъкидланган.
 
Бугунги кунда Ўзбекистонда азотли ўғитларга талаб 73 фоиз, фосфорли ўғитларга - 20 фоиз таъминланмоқда. Азотли ўғит ишлаб чиқариш қувватларининг ўртача эскириш даражаси 64 фоизни, фосфорли ўғит бўйича 77 фоизни ташкил қилади.
 
Соҳадаги вазиятни яхшилаш мақсадида келаси 5 йилда умумий қиймати 2,8 миллиард доллар бўлган 9 та лойиҳани ишга тушириш режалаштирилган бўлиб, бунинг натижасида минерал ўғит ва сульфат кислотаси ишлаб чиқариш ҳажми 2 баробар кўпаяди.


 
Кимё саноатида маҳсулот турларини диверсификация қилиш учун органик моддалар ишлаб чиқариш бўйича 15 та ва ноорганик моддалар бўйича 8 та лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилмоқда.
 
Президентз мутасадди раҳбарларга ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун хорижий инвесторларни жалб қилиш бўйича топшириқлар берган.
 
Кимё саноатида йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун тизимнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш лозим. Шу боис йиғилишда “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятининг молиявий аҳволини яхшилаш юзасидан кўрсатмалар берилган.


 
Шу билан бирга, соҳага инновациялар умуман жорий қилинмагани, илм-фан салоҳиятидан самарали фойдаланилмаётгани танқид қилинган. Шунинг учун Корея кимё-технологиялари илмий-тадқиқот институти (KRICT) билан ҳамкорликда Тошкент кимё технология илмий-тадқиқот институти негизида илмий-тадқиқот, лойиҳалаш ва муҳандислик, кадрлар тайёрлашга ихтисослашган марказ барпо этишни тезлаштириш зарурлиги таъкидланган.
 
Йиғилишда мутасаддиларга белгиланган барча вазифалар бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқиб, унинг ижросини мунтазам муҳокама қилиб бориш топширилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Шавкат мирзиёев Кимё саноати 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар