Маросим эртага, 14 июнь куни Москвадаги “Лужники” стадионида бўлиб ўтади.
Песков Ўзбекистондан ташқари, ЖЧ очилиш маросимида яна 16 та мамлакат раҳбарлари иштирок этишини тасдиқлаган. Рўйхатдан асосан МДҲ давлатлари ва Лотин Америка давлатларининг номи келтирилган.
Маълумот учун, жаҳон чемпионати очилиш маросими эртага, 14 июнь куни Москвадаги “Лужники” стадионида Россия ва Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Фарғонага икки кунлик ташрифини якунлаб, бугун Тошкентга қайтиб келган эди.