...
МЕНЮ
ONLINE TV

Анвар қори дафн этилиши муносабати билан Тошкентда бир қатор қўчалар ёпилади


15:53, 13.06.2018 Жамият
 6 632

Бугун 18:00дан 20:00га қадар Тошкент шаҳрининг қатор кўчаларида автотранспорт ҳаракати вақтинча чекланади.

Бугун,  13 июнь соат 18:00 дан 20:00 га қадар Тошкент шаҳридаги “Минор” масжиди ва қабристони атрофидаги йўллар вақтинча ёпилади. Шунингдек, бир қатор кўчаларда автотранспорт ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.
 
Жумладан, Шароф Рашидов кўчасининг Хуршида кўчасидан Кичик халқа йўлигача бўлган қисмида;
 
Кичик халқа йўлининг Шароф Рашидов кўчасидан Лабзак кўчасигача бўлган қисмида;
 
Лабзак кўчасининг Нурафшон кўчасидан Кичик халқа йўлигача бўлган қисмида автотранспортлар ҳаракати вақтинча чекланади.
 
“Юзага келган ноқулайлик учун узр сўраймиз”, дейилади хабарда.
 
Маълумки, бугун “Минор” жоме масжиди имом-хатиби - Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов вафот этди. Унинг жанозаси аср намозидан сўнг “Минор” масжидида бўлиб ўтади. Маълумот учун, Аср намози 17:57да бошланади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:ИИББ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар