...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Исроил Президенти ва Бош вазирига таъзия билдирди


18:48, 29.09.2016 Жамият
 5 293

Исроилнинг собиқ президенти Шимон Перес эртага дафн этилади.

Аввалроқ, Исроилнинг собиқ президенти Шимон Перес оғир хасталик сабаб 93 ёшида оламдан ўтгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Шавкат Мирзиёев атоқли Исроил давлат ва жамоат арбоби, собиқ президенти Шимон Переснинг вафот этганлиги муносабати билан Исроил Давлати раҳбарлари – Президент Реувен Ривлин ва Бош вазир Биньямин Нетаньяхуга самимий таъзия изҳор этилган мактублар йўллади ва марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик ва далда сўзларини билдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди
 
Эслатиб ўтамиз, Шимон Пересни дафн этиш маросими эртага, 30 сентябрь куни ўтказилади. Унда АҚШ Президенти  Барак Обама, Франция раҳбари Франсуа Олланд, Германия президенти Йоахим Гаук, Польша раҳбари Анжей Дуду, Уэльс шаҳзодаси Чарльз, АҚШнинг собиқ Президенти Билл Клинтон иштирок этиши кутилмоқда. 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Таъзия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар