...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкалини йўқлаб борди


15:17, 02.09.2018 Жамият
 3 274

Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйди. Унинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Президент Шавкат Мирзиёев 2 сентябрь куни Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйди. Унинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирди. 

Бу Шавкат Мирзиёевнинг ўз устози, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг асосчиси бўлган Ислом Каримовга юксак ҳурматининг яна бир ифодаси бўлди.



Давлат раҳбарининг 2017 йил 25 январдаги «Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ 2 сентябрь Хотира куни этиб белгиланган. Бу куни Ислом Каримовнинг ҳаёти ва серқирра фаолиятини ёд этиш яхши анъанага айланган.



Гул қўйиш маросимида парламент ва ҳукумат аъзолари, фан ва маданият намояндалари, ёшлар, кенг жамоатчилик иштирок этди. 



Ислом Каримовнинг Самарқанд ва Қарши шаҳарларидаги ҳайкаллари пойига ҳам гуллар қўйилди.
Айюб Мустафо

Теглар:Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар