Сессияда Президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзламоқда.
Айни дамда Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Сессияда Президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзламоқда.
Президент вилоятга ташрифи давомида “Highway Logistics” логистика маркази фаолияти билан танишди.
Янгийўл шаҳридаги “Файзли” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди, аҳоли билан мулоқот қилди.
Янгийўл тумани тиббиёт бирлашмасига бориб, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати билан танишди.
Қуйичирчиқ туманидаги собиқ “Каноп” заводининг бўш қолган ерларидан фойдаланиш масаласини кўриб чиқди.
Оққўрғон туманига бориб, собиқ касб-ҳунар коллежлари биносидан самарали фойдаланиш, аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, ҳунармандчилик тўгараклари ташкил этиш таклифи билдирди.