Президент энг катта муаммо одамлар, айниқса, ёшлар ишсизлигини алоҳида таъкидлади.
Президент ташрифи давомида Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этиб, нутқ сўзлади.
Сессияда Тошкент вилояти ҳокимлиги, ички ишлар, прокуратура ва солиқ органларида фаолият тўғри ташкил қилинмаганини танқид қилиниб, Тошкент вилояти прокурори Улуғбек Суннатов ва Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Саидкарим Нишонбоев эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.
Президент энг катта муаммо одамлар, айниқса, ёшлар ишсизлигини алоҳида таъкидлади.
“Тўртта раҳбар, тўртта тизим Тошкент вилоятида ишламаяпти, на прокурорнинг, на ички ишларнинг, на солиқнинг ва на ҳокимнинг... Бугун ўзимга хулосалар қилдим, прокурорни ҳам, ички ишларни ҳам, керак бўлса, бошқаларни ҳам ишдан оламан. Менга бундай ғўдайганлар керак эмас”, дейди Президент.