...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Имомали Раҳмонга нима совға қилди?


21:23, 09.03.2018 Жамият
 7 665

Душанбеда бўлиб ўтган музокаралар якунида Шавкат Мирзиёев ушбу китобни Имомали Раҳмонга туҳфа қилди.

Яқинда Ўзбекистонда Абдураҳмон Жомийнинг асарлари ўзбек тилига таржима қилиниб, “Муҳаббат махзани” номли китоби чоп этилди. 

Душанбеда бўлиб ўтган музокаралар якунида Шавкат Мирзиёев ушбу китобни Имомали Раҳмонга туҳфа қилди. Президент Мирзиёев сўзбошиси билан нашр қилинган ушбу китоб Тожикистон раҳбарига катта мамнуният бағишлади.

Маълумки, Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоий замондош бўлган.  Халқларимиз ўртасидаги қардошлик алоқалари уларнинг ижодида кучли илҳом манбаи бўлиб хизмат қилган.

Самарқандда ўзбек ва тожик адабиётининг буюк намояндалари бўлган бу икки шоирга ҳайкал ўрнатилган.

Теглар:Имомали Раҳмон Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар