Кремль бу қарорни қўллаб-қувватлади ва Россия бу ташрифни кутаётганлигини маълум қилди.
Ўз навбатида Россия Федерацияси президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков бу қарорга нисбатан Кремль ижобий жавоб беришини маълум қилди. Песков, шунингдек, Россия бу ташрифни кутаётганлигини ҳам қўшимча қилган.
Маълумотларга кўра, Шавкат Мирзиёев расман президентлик лавозимини Янги йил байрами олдидан эгаллайди. Россияга ташриф эса 2017 йил қиш ёки баҳор ойига мўлжалланган. Айни вақтда тайёргарлик ишлари изчил олиб бориляпти.
Россиялик сиёсатчилар бўлажак учрашув икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлашини таъкидлашмоқда. Ўзаро учрашувда хавфсизлик, иқтисодий ҳамкорлик ва меҳнат миграцияси каби масалалар кўриб чиқилиши кутиляпти.