...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Хитой билан ташкил этилиши режалаштирилаётган корхона лойиҳаси билан танишди


17:35, 10.02.2017 Жамият
 2 677

Давлат раҳбари мазкур лойиҳа билан танишар экан, Сурхон воҳасида серҳосил ипак қурти парваришлаш учун табиий иқлим ва қулай шароитлар етарли эканини таъкидлади.

Бироз аввал, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 10 февраль куни Сурхондарё вилоятига ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик.
 
Давлат раҳбари  ташрифи давомида вилоятнинг Ангор туманида Хитой билан ҳамкорликда ташкил этилиши режалаштирилган “Huashen Silkworm Pro” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхона лойиҳаси билан танишди.
 
Жорий йилда фойдаланишга топширилиши мўлжалланган янги корхона ипак қурти етиштиришга ихтисослаштирилган бўлиб, бу ерда 3 минг 700 дан ортиқ иш ўрни яратилади.
 
Сурхондарё вилояти мамлакатимизда ипакчилик соҳасида катта тажрибага эга. 2016 йили 3 минг 394 фермер хўжалиги томонидан қарийб 1 минг 553 тонна пилла етиштирилди.
 
Давлат раҳбари мазкур лойиҳа билан танишар экан, Сурхон воҳасида серҳосил ипак қурти парваришлаш учун табиий иқлим ва қулай шароитлар етарли эканини таъкидлади.
 
Янги корхона мамлакатимиз ипакчилик саноатини сифатли хомашё билан таъминлашга, воҳа аҳолиси учун янги иш ўринлари яратишда муҳим аҳамият касб этади.

Теглар:Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарёга ташрифи Ипак қурти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар