...
МЕНЮ
ONLINE TV

2028 йилда Ҳиндистон ва Покистон ўртасида ядровий уруш бошланади...ми?!


17:16, 10.02.2017 Олам
 3 562

АҚШ Миллий разведка аппаратининг докладида Ҳиндистон ва Покистон 2028 йили ядровий можарони бошлиши ҳақида сўз боради.

Аввал хабар берганимиздек, АҚШ Миллий разведка аппаратининг йиғилишида, директор Жеймс Кэпплернинг доклади ўқиб эшитилган эди. Ушбу манбада Ҳиндистон ва Покистон ўртасида ядровий можаро келиб чиқиши мумкинлиги айтилади.
 
АҚШда 2024-2032 йиллар мобайнида, янги президент бошқаруви даври жиддий тўқнашувларга бой бўлиши мумкин. Ҳужжатда бу тўғрисида қуйидагича фикр билдирилган:
 
“Ҳиндистон-Покистон муносабатларида инқироз юз беради, чунки мамлакатлар Ҳинд дарёсидан фойдаланиш тўғрисидаги шартнома бандларини бажармаслиги, алоқаларнинг узлишига олиб келади. Аниқроғи, Нью-Дели шаҳрида бир нечта қўпорувчилик ҳаркатини уюштирган Ҳиндистон томони бунда Покистон ҳудудида яширинган террористик гуруҳларни айбдор қилади. Бу можаролар ривожида 1945 йилдан бери фойдаланилмаган ядро қуролларини ишга солиш кузатилади”.
 
Йиғилиш давомида, муаммо Хитой ва АҚШнинг аралашуви билан ниҳоясига етиши ҳақида сўз боради.
 
“Америка Қўшма Штатлари Хитойнинг кўмагида инқирозни бошқариш имкониятига эга бўлади. Шу йил тинчликка қўшган хиссаси учун Нобел мукофоти бирданига АҚШ президенти ва Хитой раҳбарига топширилади”, деб тахминларини билдирган АҚШ разведкачиси.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Миллий разведка Ҳиндистон-Покистон Покистон-Ҳиндистон Ядро 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!