Германия ҳукуматини бирлаштириш ва Европа иттифоқини ташкил этишда у кишининг хизмати беқиёс бўлган.
ТИВ Ахборот хизматининг хабар беришича, Шавкат Мирзиёев кеча, 16 июнь куни Германия Федератив Республикасининг собиқ федерал канцлери Гельмут Колнинг вафот этгани муносабати билан ҳамдардлик мактуби юборди.
“Жаноб Коль дунё ҳамжамиятининг йирик сиёсий етакчиси ва ГФР давлат арбоби сифатида ҳамиша ёдимизда қолади. Германия ҳукуматини бирлаштириш ва Европа иттифоқини ташкил этишда у кишининг хизмати беқиёс бўлган. Жаноб Колнинг оила аъзолари ва яқинлари ҳамда бутун немис халқига ҳамдардлигимни билдириб қоламан”, дейилади Шавкат Мирзиёев мактубида.
Эслатиб ўтамиз, Германиянинг биринчи канцлери Гельмут Коль кеча, 16 июнь куни 88 ёшида Людвигсхафене-ам-Райндаги уйида вафот этган эди.