Шавкат Мирзиёев Эммануэл Макронни Франция президенти лавозимига сайлангани билан табриклади.
Бугун, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эммануэл Макронни Франция президенти лавозимига сайлангани билан табриклади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
“Бўлиб ўтган сайловлар сезиларли иқтисодий, технологик ва интеллектуал салоҳиятга эга жаҳоннинг етакчи давлатларидан бири – Франциянинг халқаро нуфузини мустаҳкамлашга Сизнинг муҳим ва тажрибали давлат арбоби сифатида қўшган муносиб ҳиссангиз эвазига қозонган юқори ишонч ва ҳурматни тасдиқлайди”, дейилади мактубда.