...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Франк-Вальтер Штайнмайерни табриклаб, Ўзбекистонга таклиф этди


20:06, 15.02.2017 Жамият
 1 881

Давлат раҳбари Франк-Вальтер Штайнмайерни ўзига қулай вақтда Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф этди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франк-Вальтер Штайнмайерни Германия Федератив Республикаси Федерал президенти лавозимига сайлангани билан табриклади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
“Бўлиб ўтган сайловлар сезиларли иқтисодий, технологик ва интеллектуал салоҳиятга эга жаҳоннинг етакчи давлатларидан бири – Германиянинг халқаро нуфузини мустаҳкамлашга Сизнинг муҳим ва тажрибали давлат арбоби сифатида қўшган муносиб ҳиссангиз эвазига қозонган юқори ишонч ва ҳурматни тасдиқлайди”, дея мактубда қайд этилди.
 
Таъкидланданидек, 1991-йил 31-декабрда Германиянинг мамлакатимиз мустақиллигини биринчилардан тан олгани Ўзбекистонда юқори баҳоланади.  Ўтган йиллар ҳамда муваффақиятли ҳамкорлик тажрибаси Ўзбекистон ва Германиянинг бир-биридан ўзаро манфаатдор эканлигини намойиш этди.
 
Ўзбекистон икки ва кўп томонлама муносабатларнинг барча масалалари бўйича очиқ ва конструктив мулоқотни давом эттириш,  икки томонлама ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини,  биринчи галда,  савдо-иқтисодий,  инвестицион,  технологик,  молиявий-техник соҳаларда,  шунингдек яқин маданий-гуманитар муносабатларни кенгайтиришга ишонади.
 
Давлат раҳбари Франк-Вальтер Штайнмайерни ўзига қулай вақтда Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф этди.
 

Теглар:Франк-Вальтер Штайнмайер 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар