Давлат раҳбари аввалги ташрифи чоғида аҳоли учун муносиб турмуш шароити яратиш юзасидан тегишли топшириқлар берган эди.
Давлат раҳбари Фарғонага аввалги ташрифи чоғида қурилиш-бунёдкорлик ишларини кенг кўламда давом эттириш, туризм, саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларини жадал ривожлантириш, аҳоли учун муносиб турмуш шароити яратиш юзасидан тегишли топшириқлар берган эди.
Шавкат Мирзиёев бу галги сафарида янги лойиҳалар билан танишади, тадбиркор ва инвесторлар ҳамда аҳоли вакиллари билан учрашади. Шунингдек, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича галдаги муҳим вазифалар белгилаб олинади.