
Президентнинг навбатдаги ташрифи давомида янги лойиҳалар билан танишади.
Эслатиб ўтамиз, давлат раҳбари 2017 йил 22-23 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташрифи чоғида қурилиш-бунёдкорлик ишларини кенг кўламда давом эттириш, туризм, саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларини жадал ривожлантириш, аҳоли учун муносиб турмуш шароити яратиш юзасидан тегишли топшириқлар берган эди. Мазкур топшириқлар ижроси доирасида вилоятда кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Янги саноат корхоналари, тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди. Маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажми ошди. Замонавий уй-жойлар, инфратузилма объектлари бунёд этилди.
Шавкат Мирзиёев навбатдаги ташрифи давомида янги лойиҳалар билан танишиши, тадбиркор ва инвесторлар ҳамда аҳоли вакиллари билан учрашиши кўзда тутилган. Шунингдек, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича галдаги муҳим вазифалар белгилаб олинади”, дея ёзмоқда ЎзА.