...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Фанлар академияси институтига ташриф буюрди


11:31, 06.04.2018 Жамият
 2 634

Давлат раҳбари дастлаб мазкур корхона билан танишди. Олимлар томонидан тайёрланган ўсимлик моддаларини кўздан кечирди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 апрель куни Ўзбекистон Фанлар академиясининг академик С.Ю.Юнусов номидаги Ўсимлик моддалари кимёси институтига ташриф буюрди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг Матбуот хизмати хабар берди.
 
Бу ерда тажриба-ишлаб чиқариш жараёни халқаро GMP стандартига мувофиқ модернизация қилинмоқда. Бунинг натижасида йилига 500 тоннадан зиёд ўсимлик хомашёсини чуқур қайта ишлаш имконияти яратилади. Жорий йилдан 30 дан ортиқ табиий тоза, импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп дори воситалари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
 
Давлат раҳбари дастлаб мазкур корхона билан танишди. Олимлар томонидан тайёрланган ўсимлик моддаларини кўздан кечирди.
 
Шавкат Мирзиёев дори субстанциялари фармацевтика саноатининг асосий омили эканини, бунинг учун ўсимликларни чуқур қайта ишлаш, жаҳон илмий ютуқларини ўрганиб, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш бўйича мунтазам изланиш зарурлигини таъкидлади.
 
Ўсимлик моддалари кимёси институтини ривожлантиришга доир алоҳида қарор тайёрлаш бўйича топшириқ берди.
Фирдавс БЕК

Теглар:Шавкат Мирзиёев фанлар академияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар