“Президентимиз келиши муносабати билан Чилонзордаги кўчалар тозаланиб”, чиқиндилардан холи этилмоқда.
Бир интернет фойдаланувчисининг ёзишича, “Президентимиз келиши муносабати билан Чилонзордаги кўчалар тозаланиб”, чиқиндилардан холи этилмоқда. Ушбу ҳолатни юзернинг ўзи ижтимоий тармоққа юклаган сурати билан исботлаган.
Норасмий манбаларнинг хабар беришича, кеча, 10 апрель куни Чилонзор туман ҳокимлиги ва бир қатор тегишли ташкилотлар мутасаддилари ҳудудни текшириб, бирма-бир кўздан кечириб чиққан. Айтишларича, ҳатто вертолётдан ҳам “рейд” уюштирилган.
Шунингдек, эртага, 12 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрини айланиши режалаштирилгани ҳақидаги гап-сўзлар ҳам юрибди.