...
МЕНЮ
ONLINE TV

Чирчиқ ва Қибрайдаги Халқ қабулхоналари қандай ишлаяпти?


19:17, 11.04.2017 Жамият
 2 130

Президентнинг Виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига йўлланган мурожаатлар ва уларнинг муаллифлари билан учрашув бўлиб ўтди.

Чирчиқ шаҳридаги Кимёгарлар маданият саройида кеча, 10 апрель куни бўлиб ўтган навбатдаги сайёр қабулда Чирчиқ шаҳри ва Қибрай тумани аҳолиси томонидан Президентнинг Виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига йўллаган мурожаатлар уларнинг муаллифлари иштирокида атрофлича кўриб чиқилди.
 
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди, Бош прокуратура, Ички ишлар, Мудофаа, Молия, Меҳнат, Адлия, Фавқулодда вазиятлар, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, давлат қўмиталари, агентликлар, компаниялар раҳбарлари, Марказий банк, Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри ва Қибрай тумани ҳокимликлари масъул ходимлари фуқаролар ва тадбиркорлар мурожаатларини тинглади ва уларни бирма-бир кўриб чиқди.
 
Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 9 апрель кунига қадар Виртуал қабулхона ва Халқ қабулхоналарига Чирчиқ шаҳри аҳолисидан 8 минг 400 дан ортиқ мурожаат келиб тушган. Уларнинг қарийб 94 фоизи кўриб чиқилган, қолгани эса кўриб чиқиш жараёнида. Қибрай туманидан шу даврда 8 минг 247 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 7 минг 800 дан ортиғи кўриб чиқилган, 429 та мурожаат кўриб чиқилмоқда.
 
Таҳлиллар аҳолидан асосан уй-жой, моддий ёрдам, иш ҳақи, пенсия ва болалар нафақаси, банк-молия, ободонлаштириш ва коммунал хўжалиги, фуқаролик, паспорт ва прописка, судларда ишлар кўрилиши, меҳнат ва бандлик, суд қарорлари ижроси, суриштирув ва тергов жараёни, таълим соҳаси, иссиқлик ва электр энергияси, табий газ таъминоти, соғлиқни сақлаш, транспорт ва йўловчи ташиш хизматлари каби йўналишлар бўйича мурожаатлар келаётганини кўрсатмоқда.
 
Сайёр қабул жараёнида фуқаролар ва тадбиркорлар ўзларини қийнаётган муаммолар юзасидан бевосита тегишли соҳаларга масъул бўлган раҳбарларга мурожаат қилиш ва улар юзасидан жавоб олиш имконига эга бўлди.
 
Тадбирда турли соҳалардаги масалалар муҳокамалари учун алоҳида хоналар ажратилгани очиқ мулоқотни самарали ташкил қилиш имконини берди. Эътиборлиси, шу куни мурожаатларнинг аксарият қисми жойида ечимини топди, қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қиладиган мурожаатлар бўйича мутасадди идора ва ташкилотлар вакилларига топшириқлар берилди.

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар