22 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев тонг саҳардан, яъни 07:30 да йиғилиш ўтказади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенатининг йиғилишида иштирок этиб, янги йилга ном бериши кутилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Эртага, 22 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев тонг саҳардан, яъни 07:30 да барча давлат ташкилотлари раҳбарлари учун видеоселектор ўтказмоқда. Ушбу йиғилишда тугаб бораётган йил якунлари ва келгуси йилда амалга оширилиши керак бўлган лойиҳалар муҳокама қилинади.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги бор Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 19 декабрь куни мактабгача таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларни таҳлил қилиш ва истиқболдаги вазифаларни белгилаб олишга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказган эди. Навбатдаги йиғилиш эса барча соҳаларни ўз ичига қамраб олади.
Дарвоқе, ушбу йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев 2018 йилга ном бериши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган тахминий фикрларга кўра, 2018 йил ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ном берилиши мумкин.